About Books Fotoalbum Feed back Aduo files

Мактуб ёзинг



Исмингиз:
   
E-mail:
   
Мавзу:
   
Хабарингиз:

Кодни қиргазинг:   



 

МАРДОНАЛАРГА

Юрагимиз амрини
белларга дармон қилиб,
Қалбимиз деганини
буйруғу фармон қилиб,
Чўлларни гуллатмоқни
нияту армон қилиб,
Довруғимиз тарихга
шон қилиб, достон қилиб,
Зўр курашга йўл олдик
аҳд ила паймон қилиб.

Мавжли Амударёни
қумларга бурган каби.
Қорақумда бахт учун
темир йўл қурган каби,
Асраб элни, ардоқлаб
юракдан севган каби,
Меҳнат шарофатидан
зўр даврон сурган каби,
Юрдик дилларда ғурур,
кўнгилни осмон қилиб.

Дўстлигимиз қудрати
довонлардан ўтолди,
Ҳар бир лаҳзалик меҳнат
бир тарих бўлиб қолди,
Дашту қум тўсиқлари
мангуликка йўқолди,
Чўлдан пўлат қувурлар —
бахт йўллари из солди,
Ваҳимали жарликлар
ўрнини бўстон қилиб.

ҳамма шеърларни кўчириб олиш
Copyright Эгам Раҳим
Created by "ARSENAL D"