About Books Fotoalbum Feed back Aduo files

Фотоалбом

 

Шарафли меҳнатнинг роҳат-фароғати


Шоир ҳамкасблари даврасида


Дийдорлашув


Эгам Раҳимнинг талабалик йиллари


Умр мазмуни


Қадимий ёдгорликларга қалб....


Шеърият мангу яшайди


Илҳомли дақиқалар бахти


Шоир она табиат қўйнида


Зиёратгоҳга ташриф чоғида


Адиб фарзандлари – Баҳромжон ва Фозилжон билан


Хаёл жозибасининг роҳати


 

 

САЛОМ АЙТИНГ

Хуш боринглар, Хоразмдан меҳрибонларга салом айтинг,
Куй чалинар авжи бирлан жонажонларга салом айтинг,
Яхши истак айлаб изҳор паҳлавонларга салом айтинг,
Юрак азмин чизиб куйга шеърхонларга салом айтинг,
Гўзал фарғоналик устоз деҳқонларга салом айтинг.

Кекса Аму бўйларида биз омон, диллар хиромондир,
Қорақум белига чекдик камар — водийга бу жондир,
Меҳнатимиз шарофати пахтамиз хирмону хирмондир,
Сўроғлаб келса дўстлар уйимиз тўрида меҳмондир,
Тўкиб зар яратган қаҳрамонларга салом айтинг.

Қучоқлаб, ҳолу аҳвол сўрадингиз, сўзларга минг
қуллуқ,
Кулиб турган самимий, пок қаро кўзларга минг қуллуқ,
Очилган водийингиздек дил урар юзларга минг қуллуқ,
Юракка йўл тополган бу дийдор — сизларга минг
қуллуқ,
Дилга илҳом, куйга ном — жонажонларга салом айтинг.

Ташаккур сенга доно халқим қутлуғ замон қилдинг,
Силаб сен бошимизни бир умрга осумон қилдинг,
Бари инсон учун деб шодлигимизни жаҳон қилдинг,
Ўзинг виждонни байроқ, йўлни оқ, меҳнатни шон
қилдинг,
Ширингуфтор азизлар, қадрдонларга салом айтинг.
Ашула янграсин, машшоқ, баланддан созла торингни,
Тўкиб сол дўсту ёрлар олдида қалбингда борингни,
Улуғла кўксида роҳат топиб ўсган диёрингни,
Бу кун шайдо бўлиб булбул кузатсин «ёр-ёр»ингни,
Қуёшли юрт Хоразмдан меҳрибонларга салом айтинг.

ҳамма шеърларни кўчириб олиш
Copyright Эгам Раҳим
Created by "ARSENAL D"